Ҳар куни

08:46 / 18.06.2020 | online | 535

Ассалому алайкум. Дадам бўлмаган нарсага мени сўкади, вақти келса уради. Масалан бирор нарсани синдирсам ёки бузиб қўйсам дадам мен билан фақат уришади. Ҳаммамиз намоз ўқиймиз. Мен билан уришганда бошқаларнинг ўғлини мақтайди. Уйдан чиқиб кетгим келяпти...

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Дадангиздан хафа бўлманг. Эҳтимол дадангизни ҳам ҳудди шундай тарбиялашгани сабабли болага бошқача муомала қилиш кераклигини тушунмаса ҳам керак. Унга меҳрибонроқ бўлишга, у билан кўпроқ суҳбатлашишга ҳаракат қилинг. Бироз кўнгли юмшаб, сизга бўлган муомаласи ҳам ўзгариб қолади. Дадангизни ўзгартириш реал иш эмас. Аммо сиз ҳали ёшсиз. Ўзингизни ўзгартиришингиз мумкин бўлган иш. Ҳам фарзанд бўлганингиз учун эгилувчан бўлишингиз керак. Отангизнинг бошидан кўп ёмон ҳолатлар, стресс воқеалар ўтган бўлиши ҳам мумкин. Бундай ҳолатлардан кейин инсонларда жиззакилик, қаҳрлилик ёки тушкунликдан қутула олмай ҳаётда ҳаммадан хафа бўлиб юриши кўп кузатилади. Зинҳор уйингиздан чиқиб кета кўрманг. Ота-онани рози қилиш фарзандлик бурчингиздир. Бу ишларда ожизлик қилишингизга кўзингиз етса у ҳолда психолог ёрдамига мурожаат қилганингиз яхши.  Валлоҳу аълам!