Шубҳа

07:27 / 30.06.2020 | Muattaroy | 509
Ассалому алайкум Одина опа! Саволим: менда кўпинча қабзият (ич қотиши) бўлади. Шунинг учунми билмадим жуда ҳам кўп ел чиқадиганга ўхшайди. Айнан таҳорат олиб бўлганимдан сўнг, намоз ўқиётганимда шундай бўлади. "Зикр аҳлидан сўранг" телеграм каналида ҳиди ва овози бўлмаса намоз, таҳорат бузилмайди, деб ўқиб қолдим. Меники умуман овозсиз, ҳидсиз. Намоз, таҳоратларим ростдан бузилмаганми? Шундай вазиятда нима қилишим керак? Жуда кўнглим ғаш бўлиб ўқийман намозларимни ҳам. Жавобингиз намозларим тўкис адо бўлиши ва кўнглим хотиржам бўлиши учун жудаям муҳим. Олдиндан раҳмат. Аллох таоло илмингиз ва умрингизни зиёда қилсин.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Орқадан ҳаво чиққани аниқ бўлса, таҳорат синади.  Валлоҳу аълам!