Фарзандим йиғлоқи

03:24 / 14.06.2020 | Unknown | 598

Ассалому алайкум! 2 ёш 9 ойлик қиз фарзандим бор. Кўп йиғлайди, кўп нарсани йиғлаб тушунтиради, кўп нарсадан қўрқади. Уйимизга меҳмон келса ҳам кўришмайди. Менинг ёки дадасининг қўлидан тушмайди. Нима қилсак одамларга қўшиладиган, қўрқмайдиган бўлади? Мен жуда асабийман, йиғлайверса урушаман. Яхши гапириб тушунтиришга ҳаракат қиламан. Нима қилай? Қандай тарбия қилсам шу одатлари йўқолади? 

Мутахассис:

– Ва алайкум ассалом! Фарзандингиз инқирозли ёшда. Сиздан сабр ва қӯллаб-қувватлаш талаб этилади. Одатда болаларни эшитишмаса ёки фақат йиғласагина эътибор берилса, бола йиғлаб этганини қилдиришга одатланади. Қолаверса, онанинг руҳий ҳолати болада акс этади. Бунинг учун ӯзингиз ички ҳотиржамликка келиб олишингиз керак. Айниқса қиз фарзанд онадан андоза олади. Валлоҳу аълам!