Аёлларнинг шими
20:29 / 09.03.2017 |
Савол |
2932
Ассалому алайкум! Ассалом алайкум! Аллоҳга шукур ҳижобдаман. Биламизки Исломда аёллар шим кийишмайди. Ҳозирда бозорларимизда сотиладиган аёллар шимини оёқларимизга ёпишиб турмайдиганларини қишда пальто, плашлар билан, ёзда тиззадан келадиган кўйлаклар билан кийишимиз мумкинми? Ҳар қандай ҳолатда аёлларники бўлса ҳам, устидан узунроқ кийимларимиз билан шим кийиш мумкин эмасми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Номаҳрамларга баданнинг шаклини билдириб кўрсатмаслик керак, уларнинг эътиборини жалб қилмаслик керак. Мақсад шу. Валлоҳу аълам