Баданга қон суртиб даволаш

00:36 / 30.06.2020 | Gulra'no | 704
Ассалому алайкум! Болам бундан 2 йил аввал касал бўлди, яъни танасига, оғиз бўшлиғига тошмалар тошди. Ҳеч нима еяолмасди, ҳатто сув ҳам ичиши қийин эди. Температура қиларди. 3 ҳафтача аввал қариндошимизнинг боласи шунақа касалланган эди. Докторга оборишса нималигини билолмабди. Кейин эса эскича қилувчи аёлга оборишган. У аёл хўроз сўйиб, қонини боланинг бутун баданига сурган ва нималарнидир ўқиган. Бир неча соатдан кейин ювинтиришган ва бугунасига танасида ҳечнима қолмаган. Хуллас боламни ҳам шундай қилишди ва у тузалди. Бу динда ҳаром ҳисобланган амалми? Ёки шундай даволаш усули ҳам борми?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Шариатда бундай даволаш жоиз эмас. Қон ҳаром нарса, ҳаром нарсада шифо бўлмайди. Ўша аёл сўйганда ва қон суртганида эътиқодга тўғри келмайдиган нарса қилгани учун ширк бўлади.  Валлоҳу аълам!