Қўйилган дори қолдиқлари таҳоратни бузадими?

00:25 / 30.06.2020 | panda bear | 478
Ассалому алайкум! Қинга қўйилган дори, свеча, (агар кечаси қўйилган бўлса ҳам) эртаси куни, куни бўйи оз-оздан келиб туради, шу келаётган суюқлик таҳоратни бузадими ёки битта олинган таҳорат билан орада шунақа келиб турса ҳам вақти кирган намозларни ўқиса бўладими? Ёки ҳар келганда таҳоратни янгилашим керакми? Шунга ойдинлик киритиб беринг, илтимос. Жавоб учун раҳмат!
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Қинга қўйилган дори ташқарига чиққанида таҳорат бузилади. Чунки қиндан чиқадиган нарса таҳоратни бузади, дори чиқаётганида нажас ердан чиқади ва ўзига қўшиб нажасни ҳам олиб чиқади.  Валлоҳу аълам!