Эрнинг жиянлари

00:22 / 30.06.2020 | Nodira | 583
Ассаламу алайкум! Аёл эрининг туннги 11-12 ларда келиб, ётиб қоладиган жиянларига кечаси чиқиб хизмат қилиши, улар билан гаплашиб ўтириши қанчалик тўғри? Бу ҳол тез-тез такрорланадиган бўлсачи, ҳафтада 1-2 марта?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Зарурий эҳтиёжларга қараб қўйиб, ундан ортиғини қилиш шарт эмас. Зарурий эҳтиёж деганда, енгил тамадди ва тунаш учун жой назарда тутилади.  Валлоҳу аълам!