Ассалому алайкум! Аёл киши номаҳрамларни кўзи тушмайдиган жойда фақат аёлларнинг даврасида бўлса бўяниши мумкинми? Мeн ясаниб ўзини чиройли қилиб кўрсатувчи аёлларни “Аллоҳ лаънатласин” дeган бир ҳадисни ўқиган эдим. Агар аёл кишиларни олди бўянса ҳам аёл ўз асл кўринишидан кўра чиройли суратда бўлиб қолади. Бу Аллоҳ бeрган ҳуснни бошқа аёлларга чиройли қилиб кўрсатиб, ўзини асл кўринишини бeркитиб, алдамчиликка кирмайдими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Аёл киши маҳрамлари ва муслима аёллар ёнида бўянса бўлади. Ҳадисдаги «лаънатланганлар» Аллоҳнинг халқини (яратганини)ўзгартирганлардир. Бўяниш унга кирмайди, динимизда аёллар зийнатланишларига рухсат берилган. Ҳаттоки сурма ва хна кабиларни ишлатишга тарғиб ҳам қилинган. Валлоҳу аълам!.