Ассалому алайкум! Аёллардаги ҳайз даври тугагандан кейин намоз қайси пайтдан бошлаб ўқилади? Масалан, ҳайз пешиндан кейин тугаса, аср номозидан бошлаб ўқиб кетилса бўладими ёки кейинги кун бомдод намозидан бошлаш керакми?
– Ва алайкум ассалом! Қайси вақт тугса, ўша вақт намозидан бошлаб ўқилади. Мисол учун асрда пок бўлса, асрни ўқиш фарз бўлади. Эртаси куни ёки кейинги намоз пайтини кутмайди. Валлоҳу аълам!