Масҳ тортиш

20:30 / 09.03.2017 | Савол | 2052
Ассалому алайкум! Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу. Одинахон опа намоз ўқишдан олдин таҳорат пайтида сочга масҳ тортаётганда фарҳ очиш керак деб эшитдим, очик бўлмасаям намоз ўқиса бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Таҳорат қилганда масҳнинг масҳ бўлиши учун сочда фарқ очиш шарт қилинмаган. Сочда фарқ очилмагани намозни бузади, ҳам дейилмаган. Валлоҳу аълам