Ассалому алайкум! Тажвидни билмайдиган киши Қуръон ўқиётганда маъноси бутунлай бузилиб, куфр сўзи келиб чиқиб қоладиган даражада хато ўқиса кофир бўлиб қолмайдими? Масалан «субҳана роббийал аъзийм» а «зо» ҳарфини ўрнига «зал» ва «за» ҳарфларини ўқиса умуман бошқа маъно келиб чиқиб қолади деб ўқидим. Мен олдинлари оддий «з» деб ўқирдим, ҳозир ҳам ўта тўғри ўқиёлмаяпман, чунки тажвидни билмайман. Энди ўранишни бошламоқчиман. Устоз, намоз ўқиётиб ҳам жуда қўрқаяпман Қуръондаги бирор бошқа дуолардаги бирор бир сўзни илмсизликдан хато ўқиб қўйиб, куфр сўзини айтиб, куфрга тушиб қолсамчи, деб
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Қасддан хато ўқиса, гуноҳ бўлади. Билмай, ноқасддан ўқиса, ундай бўлмайди. Имкон қадар ҳарфларнинг талаффузини тезроқ ўрганиб олиш керак. Қуръон.уз сайтида бунга оид дарсликларимиз бор. Шундан фойдаланишингизни тавсия қиламан. Валлоҳу аълам!.