Намозда таҳорат бузилиши

03:00 / 02.07.2020 | Sahiba | 603
Ассалому алайкум! Мен намоз ўқиб турган пайтимда тўсатдан таҳоратим бузилди ва шунда ҳам намоз ўқишни охиригача давом этдирдим. Бу гуноҳми? Ўзимни жуда айбдор ҳис қилябман. Бундай вазият ҳеч бўлмаганди қандай йўл тутай? Қазосини ўқишим керакми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бетаҳорат қасддан намоз ўқиш катта гуноҳ. Шу сабаб тавба қилишингиз лозим. Ўша намоз дуруст бўлмаган. Шунга қазосини ўқишингиз шарт.  Валлоҳу аълам!