Ассалому алайкум! Яқинда қариндошимнинг турмуш ўртоғи маошидан ташқари ҳаром пул ҳам олишини билиб қолдим. Улар уйини қайта таъмирлаш сабабидан усталар ишлатишяпти. Айтингчи, уста мусулмон бўлиб, ҳалол меҳнат қилиб, уй эгаси ҳаром йўл билан топган пулни ҳалол меҳнати эвазига олса, пули унга ҳалол бўладими? Уста уй эгасининг маошдан ташқари ҳаром пул топишини ва қўлига берилган пулга ҳаром аралашганини билмайди...
– Ва алайкум ассалом! Уста ўз ҳаққини олган бўлади ва топгани ҳалол. Унинг қайси йўл билан топилганига эса ҳаромдан топган жавобгар. Устага бунинг таъсири йўқ, инашааллоҳ. Валлоҳу аълам!