Куфр

09:10 / 02.07.2020 | Dinora | 630
Ассалому алайкум! Устоз, агар эр куфр гапларни гапирса, эр-хотин орасига ўз-ўзидан талоқ тушадими? (Масалан, у дунёга бориб келган борми, Қуръонни мен ҳам ёзаман, деса.)
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Киши қасддан куфр сўзини айтса, кофир бўлади. Аёли муслима бўлса, у билан орасидаги никоҳ шу куфр сабаб ботил бўлади. Сиз айтган гапларни куфр эканини била туриб гапирса, кофир бўлади.  Валлоҳу аълам!