Ассалому алайкум! Кўпчилик ёшлар расмий никоҳдан ўтаётганда келин куёвнинг фамилиясига ўтади ва келиннинг фамилияси ўзгартирилади. Шариатда бунга қандай қаралади. Шу жоизми?
– Ва алайкум ассалом! Расмиятчилик учун жоиз. Аммо келин ўз насабида қолгани афзал. Бу нарса ихтиёри бўлгани учун имкони бор. Валлоҳу аълам!