Ассалому алайкум! Мени одат ҳайзим 6 кун эди. Охирги йиллар ҳайздан 3-4 кун олдин жигарранг ажралма келадиган бўлди. Бошида тушунмадим, намоз ўқиш ёки ўқимасликни, сизларнинг каналингиздан жавоб олдим. Энди ҳозир 3-4 ойдан бери ҳайздан 6 кун олдин келадиган бўлди, баъзан қон аралаш, ёки қорароқ рангда, ўртада умуман келмайди, 6 кундан кейин доимий ҳайз келади, умумий 12-13 кун бўлаяпти. 10 кундан кейин ғусл қилиб намоз ўқисам десам, қон кўп келаяпти.Текширтирганимда эндометриоз 1 даража деб ташхис қўйишди. Менга ёрдам берсангиз, 6 кун олдин келадиган ажралма ҳам ҳайзга кирадими? Одат ҳайзим нечи кун бўлади? Жуда кўплардан сўрадим, жавоб тополмадим. Сизларга ёзаяпман энди. Жавобингиз учун раҳмат.
– Ва алайкум ассалом! Аввало даволанинг, шифокорлар бу ҳолатни дарров тўхтадилар. Уларга кўрингандан кейин яна шу ҳолат давом этиши мумкин эмас. Бордию давом этса, жигарранг келиши билан ҳайз ҳисобланади. Ўн кундан кейингисини истиҳоза деб оласиз, кўп қон бўлса ҳам. Валлоҳу аълам!