Ассалому алайкум! Бир киши намоз ўқиётган эди (масалан аср намози), иккинчи одам иккинчи ракатида шу ўқиётган инсонга иқтидо қилди ва намозга қўшилди. Биринчи одам намозини тугатди. Иккинчи одам намозини тугатмай туриб, учинчи одам келиб шу одамга иқтидо қилиб намозга қўшилса намози намоз бўладими? Жамоат ҳисобида ҳам бўладими? Жавоб учун ташаккур.
– Ва алайкум ассалом! Иккинчи одамга учинчиси келиб иқтидо қилиши жоиз эмас. Шу сабаб жамоат ҳам ҳосил бўлмайди. Валлоҳу аълам!