Қайнонам кун бермаяпти

01:50 / 21.06.2020 | Zahrobegim | 652

Ассалому алайкум! Сизнинг маслаҳатингизга муҳтожман. Келин бўлиб тушганимга 3 йил бўляпти. Қайнонам билан ҳеч ҳам келиша олмаяпмиз. "Турсам ўпоқ, ўтирсам сўпоқ". Доим эримга ёмонлайди. Ишини тез қилсам, чала дейди. Тоза қилсам, секин дейди. Қизим 2 ёшда. Ҳаттоки қизимга тарбия беришга ҳаққим йўқдек, она эмас, энага кабиман. Эрим ҳам онаси шакарни қора деса, ишонадиганлардан. Жуда чарчадим. Ҳаётга қизиқишим қолмаган. Ҳаттоки дори ичиб ўзимни ўлдиргим келиб, Аллоҳдан қўрқиб шаштимдан қайтаяпман. Истиғфор, саловот айтишда бардавомман. Иродам кучсизлик қиляпти. Айтган ишимни қилишга кучим етмаяпти. 

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Сиз психолог билан суҳбатлашиб олишингиз керак. Ўз эмоцияларингизни жиловлашни ўрганишингиз бу шароитда анча енгилликларни туғдиради. Инсоннинг атрофида агар эътибор қилинса ҳар доим унга ёқмайдиган, асабига тегадиган одамлар учраб туради. Шундай ҳолатларда инсон эмоционал таъсирланиб, ўз ичига кириб кетса, ўйланиб юраверса, айниқса хафа бўлса у ҳолда уни хафа қилувчи инсонга куч берган бўлади. У киши янада хафа қилаверади. Шунинг учун эмоцияларини бошқаришни ўрганиш лозим. Буни сизга психолог ўз машғулотларида ўргатади. Валлоҳу аълам!