Тасбеҳ нима учун ишлатилади?

09:31 / 09.03.2017 | Савол | 1907
Ассалому алайкум! Ассалому алайкум, Одинахон опа! Деярли ҳамманинг қўлида, ҳаттоки машиналарга безак сифатидаям илиб қўйилган тасбеҳларни кўраман. Тасбеҳнинг алоҳида вазифалари борми? Нима учун ишлатилади? Маълум бир миқдорда мунчоқлари борлигини биламан. Бирон бир дуони неча марта ўқилишини санаш осон бўлиши учунми? Бир неча саволни бирданига беришим мумкинми ёки алоҳида-алоҳида ёзишим керакми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!
Одинахон Муҳаммад Юсуф:
Ва алайкум ассалом! Тасбеҳ одатда 33 ва 100 талик бўлиб, зикр сўзларини санаш учун ишлатилади. Зотан, «тасбеҳ», «субҳа» сўзлари «Субҳаналлоҳ» сўзидан олинган.
Ҳар бир саволни алоҳида ёзишингиз мақсадга мувофиқ. Валлоҳу аълам