Турмуш ўртоғим ажрашмоқчи

23:54 / 21.06.2020 | Sitora | 2027

Ассалому алайкум! Турмуш қурганимизга 10 ой бўлди. Эрим севиб, оиладагиларининг қаршилигига қарамай уйландилар. Аллоҳ гувоҳ, келин бўлиб тушгач қайнонамнинг хизматларини сидқидилдан бажардим. Ҳар куни оёқларини ювиб, иссиқ овқатларини тайёрлардим, уйлар тоза. Камчилик топа олмасдан арзимас баҳоналар билан эримга ёмонлардилар. Эшитиб қолиб, эътибор бермас эдим. Асосийси эримнинг менга бўлган эътибори эди. Эрим билан жинсий яқинлик қилмадик. Заифлик қилганликлари учун 6-7 ой даволандилар. Буни уйимдагиларга ҳам, уларникига ҳам айтмадим. Уларнинг ор-номусини ўйлаб, сабр қилиб ёнларида турдим. Менга қаттиқ ишонар эдилар. Лекин оналари ҳар куни мени ёмонлаганлари уларни захарларди. Қовушганимга 2 ой бўлганда қайнонам ва қизлари мени туғмас, беномус ва ўғрига чиқаришди. Эрим учун сабр қилдим. Улар ҳам ўртада қолиб азобланиб кетгандилар. Уйимдагилар телефон қилсалар, "олиб кетинглар", деб  айтибдилар. "Сенда айб йўқ, ҳаммаси жойида, сендан розиман", деб айтдилар. Ҳозир уйимдаман, бир ой бўлди. "Ажрашиш учун ариза бераман, юр бирга", дедилар. Мен эса ажрашишни хоҳламайман. Оила муқаддас, атрофдагиларни деб ажрашиб кетолмайманку. Бахтимизни бузиб, бизни айираётган қайнона, қайнисингил ва қайниопларга қандай жазо бор? Мен нима қилай? Маслаҳат беринг! 

Ҳуқуқшунос:

– Ва алайкум ассалом! Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг қатор моддаларида белгиланган тартибда никоҳдан ажралиш эр-хотиндан бирининг ёки ҳар иккаласининг аризасига биноан амалга оширилади. Бунинг учун яқин қариндошларга қонунда белгиланган жазо йўқ. Валлоҳу аълам!