ПУБГ ўйини ҳақида

09:24 / 02.07.2020 | Ummu Soliha | 567
Ассалому алайкум!
Аллоҳ таоло сизни янада кўпроқ яхши кўрсин!!! Динимиз бўйича турли саволларимизга берган илмий жавобларингиздан кўп фойдалар олмоқдамиз, Алҳамдулиллаҳ!!!
Ҳозирги кунда ПУБГ номли тутруқсиз ўйинига жуда кўплаб инсонлар муккасидан кетиб, ҳар куни соатлаб ўйнмоқда. Минг афсус, надомат ила ўзимнинг хўжайиним ҳам шулар жумласидан. Алҳамдулиллаҳ, иймонли, диёнатли, ўқимишли инсон, аммо намоз ўқимайдилар ҳалиям. Шу ўйинни ҳар куни тинмай ишдан чарчаб келадилару, шу билан "дам " оладилар, бунинг фойдасиз, зарарли, гуноҳ ишлигини тушунтиришга уриндим, ҳар хил реаксия, уриниш, тушунтириш қилиб кўрдим, аммо фойдасиз. Бу шунчаки ўйин дейдилар, бундан ташқари бу ўйиндаги ширк бўлган тури менда йўқ, эски версия дейдилар, нима бўлса ҳам одам ўлдиришдан иборат, шу динимизда гуноҳку, ўйинда бўлса ҳам қилиш мумкунмас, ўзизга гуноҳ орттирманг дейман, деб кўрдим неча марта, аммо қабул қилмайдилар ва жим бўл дейдилар.
Ҳозир, ўйнаса умуман гапирмаяпман, менга ҳам ўйин ҳақда умуман гапирманг дедим. Лекин, ҳар сафар ич ичимдан жаҳлим чиқиб, кайфиятим тушиб, ҳафсалам пир бўлади...
Бу бўлмағур ўйин ҳақда аниқ тафсилот ва ҳукмларни тақдим қилсангиз, уларга факт кўрсатаман ва етарли даражада таъсир қилиб, шу ва шунақа ўйинларни ўйнашдан умуман тўхташларини, умрини фойдали, солиҳ амалларга сарфлаб, Аллоҳни розилигини топадиган банда бўлиб яшашларини қаттиқ хоҳлайман. Илтимос, ёрдам беринг!!!
Албатта жавобингиздан жуда миннаддорман!!!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! عَنْ مُعَاذِ بْنِ جَبَلٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ : النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لاَ تَزُولُ قَدَمَا عَبْدٍ يَوْمَ الْقِيَامَةِ حَتَّى يُسْأَلَ عَنْ أَرْبَعٍ : عَنْ عُمُرِهِ فِيمَا أَفْنَاهُ ، وَعَنْ جَسَدِهِ فِيمَا أَبْلاَهُ ، وَعَنْ مَالِهِ مِنْ أَيْنَ اكْتَسَبَهُ وَفِيمَا وَضَعَهُ ، وَعَنْ عِلْمِهِ مَاذَا عَمِلَ فِيهِ

Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: У киши айтдилар:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат куни банданинг икки оёғи, тўртта нарсадан сўралмагунча (ўрнидан силжимайди) давомли бўлади: умрини нимага сарф қилгани, жасадини нимага зое кетказгани, бойлигини қаердан касб қилиб ва уни қаерга ишлатгани, илмига қандай амал қилгани ҳақида, сўралади”, дедилар. (Сунани Доримий).

 Валлоҳу аълам!