Қуръон

00:22 / 02.07.2020 | Mubinaxon | 539
Ассалому алайкум! Қуръони каримни телефондан эшитиб, қайтариб ўқиса ҳатм ҳиссобланадими? Кўпчилик танишларим Қуръонни бир марта ҳам ҳатм қилмасдан туриб, эшитиб, орқасидан қайтариб ҳатм қилдим, деб ҳиссоблашади? Шу тўғрими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! «Хатм» тугатиш, якунлаш деган маънони билдиради. «Хатми Қуръон» деганда Қуръони Каримни бошдан-оёқ тўлиқ ўқиб чиқиш тушунилади. Бирорта сура ёки оят ташлаб кетилса, том маънода хатм ҳисобланмайди. Шунингдек, Қуръонни ўзи нозил бўлган тилда – араб тилида ўқиб чиқилгандагина, хатми Қуръон қилган ҳисобланади, таржима ё тафсирини ўқиб чиқиш, гарчи буюк ажру савобларга эга амал бўлса да, хатми Қуръон саналмайди. Чунки Қуръоннинг маъноси ҳам, лафзи ҳам Аллоҳ таолодан. Уни бошқа тилга ўгирилганда маъноси ифода топса ҳам, лафзи ўзгаради, бузилади ва Қуръонлиги йўқолади.

Хатми Қуръон қилиш суннат амалдир. Ҳар бир мусулмон Қуръонни хатм қила олиш билимига эга бўлиши шарт. Уламоларимиз айтадиларки, мусулмон киши Қуръонни узоғи билан қирқ кунда ёки бир ойда бир марта хатм қилиши керак, хатм муддати бундан ўтиб кетса, макруҳ иш қилган бўлади, макруҳ амалнинг гуноҳи бўйнига тушади.

https://savollar.muslimaat.uz/savol/513 

 Валлоҳу аълам!