Бошим қотди

00:01 / 24.06.2020 | Madina | 514

Ассалому алайкум! Мен 2018-йил декабр ойида турмушга чиққанман. Турмуш ўртоғим билан совчи орқали танишиб, 1 ойда тўйимиз бўлган. Иккимиз ҳам олий маълумотли бўлиб, ишлаб, кейин турмуш қурганмиз. Хўжайним билан бошидан унчалик яхши чиқишиб кетолмаганмиз. Тўйдан кейин дарров ҳомиладор бўлдим. Туққунимча жуда меҳрибон, эътиборли эди, кейин яна ўзгарди. Ҳозир худди бегонадай яшаймиз, ётоғимиз деярли йўқ. Мени умуман эркалаб, ширин сўз айтмайди, яхши гапирмайди. Ҳозир яна ҳомиладорман, лекин бунга ҳам бефарқ. Эримни хурсанд қилиш учун ўзимга қарайман, тоза озода бўлишга ҳаракат қиламан, уйларни тоза тутаман, ширин гапириб яқинлашишга ҳаракат қиламан, лекин нима қилмай фойдаси бўлмаяпти. Мен ҳам барча аёллар каби севиб севилишни, эримдан ширин сўз эшитишни, эркаланишни хоҳлайман, лекин афсус нима қилмай фойдаси бўлмаяпти, 1 ярим йилдан буён. Энди мени ҳам кўнлим совиб бу уйда яшагим ҳам келмай қоляпти. Нима қилай бундай вазиятда, маслаҳат беринг, ахир сабрниям чегараси, ғурурни ҳам эгилишдан тўхташ нуқтаси борку... Наҳот ҳаётимни шундай кўнгилсиздай яшаб ўтсам...

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Албатта турмуш ўртоғингиз билан турмушингиздаги бу нохушликлар, ўзингизнинг ҳис-туйғуларингиз ҳақида очиқ гаплашиб олишингиз керак. Чунки эркак киши аёл кишининг бу каби қалб оғриқларини, эмоцияларини тушуна олмайди. Эркак кишининг ва аёл кишининг дунёқарашлари тубдан фарқ қилади. Ўз талабларингизни айтишга ҳақлисиз. Келишиб олишингиз керак. Эҳтимол турмуш ўртоғингизга ҳам турмушингизда нималардир етишмаётгандек туюлар. Балки унинг ҳам сизга айтолмаётган гап-сўзлари бордир. Шунинг учун эр-хотин “ичимдагини топ” қабилида иш тутмай доим очиқ гаплашиб олишлари яхшидир.  Валлоҳу аълам!