Ассалому алайкум! Фарзандим 11 ойлик. 11 ойлик бўлса ҳам жуда зеҳнли. Ҳаракатларидан сезилиб туради. Катта бўлганидан сўнг қийналмаслигим учун унга ҳозирдан қандай тарбия беришим керак? Солиҳ инсон бўлиб вояга етишини хоҳлайман.
– Ва алайкум ассалом! Фарзандингизни яхши тарбиялаш учун оиладаги муҳит тинч- аҳлликда бўлиши, оила аҳлингиз ҳаммасига чиройли муомалада бўлишингиз, хонадонингиз ораста ва тақвога амал қилишингиз лозим бўлади. Ўзингиз диний ва дунёвий илмларни ўрганиб, унга амал қилишингиз, ибодатда бўлиб, чиройли дуолар қилиб юришингиз лозим. Фарзанд тарбияси учун дастлаб «Исломга бағишланган умр», «Қизларжон» номли китобларни қайта- қайта ўқиб, улардан керакли ибратлар олишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!