Иродали бўлиш

11:12 / 24.06.2020 | Madinahon | 1260
Ассалому алайкум! Аёл киши кучли, яъни ўзида ишончи бор, иродали бўлиши учун нима қилиши керак? Соғлиғим борасида ҳали тишим, ҳали кўзим, оёқларимда оғриқларим бор бўлгани учун ҳам ўзимни бузилган машинадек хис қиламан. Қанча тўғриламасин янгидек турмайди, ойнага қараб ҳам ўзимни гўзал аёлдек ҳис қилмайман. Бошимга ташвиш тушса узоқларга кетгим келади.
Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Мисол, янги машинага ҳамма ҳам сифатли, яхши бензин олиб қуяди. Зинҳор арзон сифатсиз бензин қуймайди. Шу сингари инсон ўзининг организмига нималар кераклигини яхшилаб билиб олиш керак. Қайси вақтда ухлаш, қайси вақтда илм олиш, қайси вақтда сув ичиш ва таомлардан қайсиларни истеъмол қилиши керак, мева ва сабзавотларни қай маҳал тановул қилиши керак. Ана шуларни яхшилаб ўрганиб олиб, уларга мувофиқ яшаш керак бўлади. Организмда қандайдир ўзгариш содир бўлаяптими демак бу унинг сизга бўлган қўнғироғи. У сизга бу билан нималарнидир нотўғри қилаётганингиз ҳақида хабар бераяпти. Узоқларга кетишни исташингиз ҳам бекорга эмас. Аммо ўзингиздан қочиб қаерга ҳам борасиз? Шунинг учун ўз ҳаётингиз учун жавобгарликни ўз бўйнингизга олишингиз керак.  Валлоҳу аълам!