Истиҳора

10:39 / 04.07.2020 | ... | 888
Ассалом алайкум! Сиздан истиҳорадаги белги ҳақида сўрамоқчи эдим. Ўзим яқинда универститетни тамомладим, доим ибодатли одамга турмушга чиқаман, деб ният қилганман. Келган совчиларни ҳам шу сабабли рад қилганман, умуман кўнглим чопмаган уларга. Яқинда бир инсонга сўраб келишганди, расмларини ташлаб кетишди, ўзлари чет давлатда эканлар. Орзуим четда яшаш бўлгани ва ибодатли инсон эканликлари эътиборимни тортди. Истиҳора ўқидим кўп маротаба, кўнглим тинч, у кишига мойиллик бордай. Аммо 3 ҳафтадирки у кишининг уйдагилари келишмади, ўзлари чет элдан қачон келсалар, ман билан кўришсалар кейин аниқ бўларкан. Мен қандай йўл тутай? Номаҳрам одамни кутиш, дуоларимда сўраш мумкинми? Бошқа инсонларга умуман кўнглимга ёқмаяпти. Илтимос маслаҳат беринг.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Жоиз. Валлоҳу аълам!