– Ва алайкум ассалом! Аввало сиз хотиржам бўлиб олишингиз керак. Ҳаётда ҳамма нарса вақтинча. Фарзандингиз ҳам тез орада кечалари ҳам, кундузлари ҳам яхши ухлайдиган бўлиб қолади. Аммо сиз ички хотиржамликни топа олмасангиз бола ҳам безовталанаверадиган бўлиб қолади. У ҳолда ибодатларингизга вақт топишингиз мушкуллашади. Мўмин инсоннинг кўп ҳатти-ҳаракатлари аслида ибодатга киради. Фақат намоз ўқиш, Қуръон ўқиш, рўза тутиш билан чегараланиб қолинмайди. Сизнинг фарзандингиз учун қилаётган бу амалларингизнинг ҳам ажр-савоблари бир қанча. Фақат бу амалларингизни нолиб қиласизми ёки бир яхши уммат тарбиялаётганингизни ҳис этиб шукр ва розичиликлар, қалбингизда ҳурсандчиликлар билан адо этасизми шунга эътибор қилишингиз керак. Намозларингизни фарзандингиз ухлаётган хонада адо этишни таъминлашингиз керак. Бироз вақт ўтгунча сабр қилиб туринг яна олдинги руҳият билан намозларингизни ўқийдиган кунларингиз ин шаа Аллоҳ албатта келади. Валлоҳу аълам!