Жароҳатдаги боғлам

03:24 / 04.07.2020 | Xadicha | 380
Ассалому алайкум! Оператциядан кейинги кунлар жароҳат соҳасида спиртли боғламлар қўйилган бўлади ва баъзан уларга кун давомида қон ёки бошқа ажралмалар теккан бўлади. Бу боғламлар билан намоз ўқиса бўладими?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Бу боғламларга тегиш жароҳатга зарар келтирадиган, унинг тузалишини кечиктирадиган бўлса, у билан намоз ўқиш жоиз. Унинг остидаги аъзо таҳоратда ювилиши фарз бўлган аъзо бўлса, боғлам устидан таҳорат олинганида масҳ тортилади. Валлоҳу аълам!