Ассалому алайкум! Опам яқинда фарзандли бўлди. Водий тарафларда чиллани қизни онаси чиқариб беради, яъни 40 кун онаси катта қилиб беради. Опам чақалоқ ётган уйдан чиқадиган бўлса албатта, чақалоқни олдига қизларини ўтқизиб кейин чиқади. Чиллали чақалоқни ростан ҳам чилласи чиққунича ёлғиз қолдириб бўлмайдими? Шомдан кейин уйга келган одам ҳам чақалоқ ётган уйга киритилмайди. Бу қанчалик тўғри?
– Ва алайкум ассалом! Шаръий маънода бундай кўрсатма йўқ. Тиббий маънода бўлиши мумкин. Валлоҳу аълам!