Ассалому алайкум! Мен 7 кун ҳайз кўраман. Ундан кейин 1 ҳафтача тўқ лойқаранг суюқлик келади. Бу сафар эса ҳайз тугаб, 5 кундан сўнг яна бироздан қон келяпти (ранги жуда тўқ, лойқа сувга ўхшайди). Генеколог спирал сабабли лойқа ранг суюқлик келиб туради деганди. Яъни, бу ҳайз эмас деганди. Бундай ҳолатда намоз ўқир эдим. Лекин қон келиши 1-маротаба. Нима сабабдан бундай ҳолат бўлаяпти? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
– Ва алайкум ассалом! Сиздаги ҳолат дисфункционал бачадондан қон кетиши деб номланади. Бачадондан қон кетиши - бу турли сабабларга кўра юзага келадиган патологик қон ёқотишдир. У ҳар қандай ёшда пайдо бўлиб, аёл танасида дисфункционал касалликлар мавжудлигини кўрсатадиган жиддий сигналдир. Дисфункционал бачадондан қон кетиши турлари.
Жинсий аъзолардаги органик ўзгаришлар ёки тизимли патологиялар билан боғлиқ бўлмаган бачадондан қон кетиши. Пайдо бўлиш даврига қараб 3 асосий гуруҳга бўлинади:
1.Балоғатга етмаган қиз бола (17 ёшгача);
2.Репродуктив (бола туғиш даврида);
3.Менопауза (45-50 ёшдан кейин).
Дисфункционал бачадондан қон кетишининг сабаблари.
Бачадоннинг дисфункционал қон кетишига олиб келадиган асосий омил бу тухумдонлар гормонал секрециясининг бузилишидир. Кўпинча бу патологик ҳолат жинсий етуклик даврида ва менопауза пайтида, тухумдонларнинг гормонларни шакллантирувчи функцияси фонида кузатилади.
Ўсмирлик даврида ДМК қуйидаги сабаблар таъсирида ривожланиши мумкин:
-гиповитаминоз, тўйиб овқатланмаслик;
-ўткир ва сурункали инфекциялар;
-психоэмоционал жароҳат;
-жисмоний ва руҳий зўриқиш;
-қон касалликлари;
-аутоиммун патологиялар.
Репродуктив ёшдаги бачадон қон кетишининг сабаблари:
-репродуктив тизимнинг яллиғланиш касалликлари;
-абортлар;
-юқумли жараёнлар;
-антибиотик дориларни қабул қилиш;
-гормонал ва гормонал бўлмаган контрасептив воситалардан фойдаланиш;
-эндокрин касалликлар;
-стрессли шароитлар.
Репродуктив ёшда кенг тарқалган патология бу бачадондан органик қон кетишдир. Бу эктопик ҳомиладорлик, ўз-ўзидан аборт қилиш, ўсимта, бачадоннинг турли касалликлари бўлиши мумкин.
Постменопозал даврда ҳайз кўриш бутунлай тўхтаганда ДҚК, кўпинча онкологик хусусиятга эга ва шошилинч жарроҳлик ёрдамини талаб қиладиган шошилинч гинекологик ҳолатни англатади.
Аломатлари
Бачадондан қон кетишининг энг характерли аломатлари:
-қон йўқотишнинг кўпайиши (гиперменорея);
-қон кетишининг давомийлиги (7 кундан ортиқ);
-ҳайз даври мунтазамлигининг бузилиши (метроррагия).
Баъзи беморларда жинсий алоқадан кейин қон кетиши кузатилади. Ҳайз кўриш ойига 2 марта содир бўладиган ҳолатлар бор. Клиник амалиётда бачадондан қон кетиши кенг тарқалган.
Бу ҳолатни даволаш учун касаллик тарихини ўрганиш ва физик текширув, лаборатория таҳлиллари, тос аъзоларининг, буйрак усти безларининг ва қалқонсимон безларнинг ултратовуш текшируви, фолликулометрия, ултратовушли хистеросалпингоскопия каби текширув усуллари зарур бўлади.
Даволаш
Бачадондан қон кетишни қандай тўхтатиш керак? Аввало, гемостатик тадбирлар ўтказилади. Гемостатик терапиянинг бир ёки бошқа усулини танлашда қон йўқотиш миқдори ва беморнинг умумий аҳволи ҳисобга олинади.
Бачадон қон кетишини даволаш учун гемостатик дориларга (Дисинон, Викасол, Аминокапроик кислота), бачадонни контрактация қилувчи воситалар, вазоконстрикторлар ва витаминлар киради. Камқонлик мавжуд бўлса рационал озиқланиш ва таркибида темир моддаси бўлган дориларни қабул қилиш зарур ( Малтофер, Феррум Лек, Тардиферон, Сорбифер ...). Валлоҳу аълам!