Ассалому алайкум! Тавхид китобларида кeлишича “Кимда ким чин дилдан “Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ”, дeб уни юзини истаган инсонни Аллоҳ таоло амали қандай бўлишидан қатъи назар дўзахдан халос қилар экан. Шу ҳадис саҳиҳми? Жавоб учун раҳмат
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ушбу ҳадисда ўшандай инсонни дўзахдан халос қилиш зикр қилинган. Тўғридан-тўғри дўзахга кирмасдан ундан халос бўлиш учун ёнига амали солиҳларни ҳам қўшиши керак. Агар гуноҳга қўл урадиган бўлса, дўзахга тушганидан кейин ундан халос бўлади. Валлоҳу аълам!.