Намоздаги хатолар

14:45 / 13.07.2020 | Surayyo | 769

Ассалому алайкум! Намоз ўқий бошлаганимга ўн беш йилча бўлди. Илмсизлигим сабабли намоз ўқиётганда аёллар сочини йиғмасдан пастга битта қилиб ўриб ташлаб, рўмол тагига, узун бўлса кийим ичига ташлаш кераклигини яқинда билдим. Шу пайтгача сочимни йиғиб намоз ўқирдим, ўқиган намозларим макруҳлик билан адо этилган экан тушунишимча. Билмаганим учун Аллоҳ ўзи кечирсин. Имкон қадар ўқиб ўрганишга ҳаракат қилаябман. Саволим шуки, мисол учун Аср намозини ўқидим, ўнг ва чап елкага салом беришим билан сочим пастга тушмаганлиги ёдимга тушди, намозимни бошқатдан ўқишим керакми? Чунки шундай вазиятлар бўлаябди. Нима қилишни билмай гоҳида сочимни ташлаб бошқатдан ўқиябман, гоҳида саждаи саҳв қилиб Аллоҳдан хатоларимни кечиришини сўраябман.

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аввало макруҳ амал нима эканини тушуниб олинг. Барака топгурлар, макруҳ амал намозни бузмайди. Фақатгина намоз одобларидан бирига зид бўлади. Намоз камолатига бироз нуқсон етказади. Сочни тугиб намоз ўқиш ҳаром эмас, макруҳ холос ва у намозни бузмайди. Ўқилган намознинг даражаси юқори бўлиши учун сочни тушириб юбориш тавсия қилинган.  Валлоҳу аълам!