Ассалому алайкум! Намозни суннатини ўқиб бўлиб фарзига келганда адашса ўша фарзидан бошлаб қайта ўқиш жоизми ёки бошидан, яъни ўқиб бўлинган суннатини ҳам қайтадан ўқиладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қайси намозда адашилса, ўша намознинг ўзини қайта ўқилади, ундан аввалгиси қайтарилмайди. Мисол: Пешиннинг суннатини бехато ўқиб фарзида хато қилсангиз, фарзининг ўзини ўқийсиз. Суннатини эмас. Валлоҳу аълам!