Ассалому алайкум! Умр йўлдошим ва фарзандларим билан яхши ва қизиқарли мулоқот қилишим, фарзандларимни яхши тарбиялашим учун қандай психологик китоблар ўқишни тавсия қиласиз? Маслаҳатингиз мен учун жуда муҳим.
– Ва алайкум ассалом! Энг биринчи ўринда Шайх хазратлари Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг қаламларига мансуб “Руҳий тарбия” 3 томлик китобларини, ундан сўнг “Эмоционал интеллект” ҳамда психологик дарсликлар тўпламларини, қўлланмаларини ўқишингизни тавсия қилган бўлардим. Ҳозирги замонда хилма-хил психологик китоблар мавжуд. Аммо уларнинг ҳаммаси ҳам психология илмини ўргатавермайди. Айнан қўлланмалар ва дарсликлар психология илмини ўргатади. Болаларни яхши тушуниш учун болалар психологиясига оид қўлланмалар ва дарсликлар китобларини излаб ўқиш керак. Ҳозирги замонда интернет орқали бу каби китобларни излаб топиш жуда осон. Валлоҳу аълам!