Ҳайз

15:12 / 13.07.2020 | Mumtoza | 1684
Ассалому алайкум! Менда одатдаги ҳайз куним 6 кун. Шу муддат тугаб доим оч сариқ виделения келади. Ҳайз ҳақида ҳамма саволларни ўқидим. Уларни кўпида ҳайз сариқ рангда бўлиши ҳам ёзилган. Менда доим келадиган сариқ виделения ҳайз ҳукмига ўтадими. Ранги оч сариқ. Доим келади. Даволандим йўқ бўлганди яна ҳайзим келгандан кейин тугаши билан бошланди. Ҳайзим тугагандан кейин менда оқ суюқлик келмайди. Кўпинча тугади деб ўйлаб ғусл қилиб, намозларни ўқийман.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўша айтган нарсангиз ҳайздан бошқа кунларнинг ҳаммасида келадиган бўлса, яъни оддий кунлар давомий келиб турса, оқлик ўша бўлади. Аммо бир икки кун келиб кейин тўхтаса, ҳайз кунларига қўшилиб келадиган бўлса, унда ҳайз ҳукмида бўлади.  Валлоҳу аълам!