Умидсизлик

21:45 / 03.07.2020 | azizaxon | 463

Ассалому алайкум! Мен баъзида жуда умидсизликка тушаман, ҳамма нарсанинг ёмон тарафларини ўйлайман, жуда қўрқаман. Бундан ўзим кўп азият чекаман, яқинларим қанча кўп ёмон тарафларини ўйласанг, шунча ёнингга келади, деб айтишади. Ўзимни бошқаролмайман, маслаҳат беринг.

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Албатта бу ҳолатингизда психолог ёрдам бериши мумкин. Унгача эса ҳаёлингизга келган ўша ёмон ҳаёлларни бир дафтар тутиб унга ёзиб чиқинг. Сўнг ҳар бирига қарама қарши антонимлардан бештасини ёзиб чиқинг. Ҳар гал ўша ёмон ҳаёллар келишни бошлаши билан дафтарингизга ёзган ўша позитив бешта қарама қаршиликларни баланд овозда ўқиб чиқинг. Албатта минераллар ва витаминларнинг етишмовчилигига, уйқуингизга эътибор қилинг.  Валлоҳу аълам!