Қазойи қадар

09:54 / 06.08.2020 | Oysha | 545
Ассалому алайкум! Уйда тикиш қиламан, эрим эса ишламайди. 5 ёшли ўғлим бор. Шу фарзандимиз қаровсизлик оқибатидами велосипеддан йиқилиб, қўли гипс бўлиб қолди. Ўша пайт иш тикаётгандим шомга яқин. Эрим, қайнанам эса сериял кўриб ўтиришганди. Қайнанам неча бор ўғилларига боладан хабар олишни айтсалар ҳам шу ерда ўйнаяпти деб кино кўравердилар. Энди эса эримни айблаб “қараганизда бундай бўлмасди” дедим, яна ўзимнинг виждоним ҳам тинчлик бермаяпти, юрагим эзилиб кетди. Пул топаман деб ишга берилдим, болага қарашим керак эди деб. Ҳазратимизни гаплари хаёлимга келди. Сабабини қилиш керак, кейин эса Аллоҳга таваккул қилиш керак деб ёки бу қадарми шунақа бўлиши керак эдими. Ишга берилиб охирги пайт илм олишим сустлашди, балки Аллоҳнинг жазосидир менга деб ҳам ўйлаяпман. Нима қилсам тўғри бўлади?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўтган ишга саловат. Аммо бундай ҳолатлардан, айниқса бизга ёқмаган вазиятлардан ибрат, сабоқ олиш керак. Бундан буёғига ўзингиз айтганингиздек ибодатларда, асосий масъулиятларга эътиборлироқ бўласиз. Бўлган бу иш ҳаётингизни яхши томонга ўзгаришига сабаб бўлса, сиз учун раҳмат бўлибди.  Валлоҳу аълам!