Нима қилишни билмаяпман?

12:50 / 11.04.2017 | Савол | 1257
Ассалому алайкум! 5 вақт намоз ўқишни бошлаганимга 5 ойдан ошди, лекин дадам “шу намозингни ўқима” деб айтгани-айтган. Бундай дейиш гуноҳлигини айтсам, отанинг гапини икки қилмасликни айтади. Намозни ташлашдан Аллоҳдан қўрқаман. Бир томондан “отамни норози қилаяпманми?” деб ҳам қўрқяпман. Нима қилишга ҳам ҳайронман?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Намоз Аллоҳнинг буйруғи, уни қилмасликка ҳеч қандай банда тўсқинлик қила олмайди, ҳатто ота-она бўлса ҳам. Сиз қўрқманг, намозларингизни ўқийверинг. Бундан отангиз ранжиса гуноҳкор бўлмайсиз, билакс савоб оласиз. Отангиз учун албатта гуноҳ бўлади. Халойиққа итоат этиб, Холиққа исён қилинмайди. Валлоҳу аълам!.