Ассалому алайкум! Аллоҳ сиздан рози бўлсин. Саждага бора олмайдиган одам сажда жойини стул ёки ёстиқ кабилар билан сунъий кўтариб сажда қилса бўладими? Фақат «имо қилса бўлади», деб эшитдим
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! “Саждага имкони йўқ касалнинг ишора билан қилган саждаси кифоя қилади. Аммо унинг сажда қилиши учун бирор нарсани юзи баробар кўтариб қўйиш жоиз эмас. Имо-ишора билан намоз ўқиш тик турган ҳолда ҳам, ўтирган ҳолда ҳам дурустдир. Лекин бемор кишининг ўтириб, имо-ишора билан намоз ўқиши афзал ҳисобланади. Агар сажда қилишга ожиз бўлса, ундан қиёмда туриш ҳам соқит бўлади”. Шайх Ҳазратларининг «Мўминнинг меърожи» китобидан «Бемор кишининг намози» саҳифасидан яна ҳам тўлароқ маълумот олишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!.