Истихора

02:36 / 16.07.2020 | Madina | 927
Ассалому алайкум! Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин! Саволим шундан иборатки, бир инсон ҳижоб ўраб, номаҳрамлардан авратини тўсиш ҳақида орзу қилса, лекин университет бунга рухсат бермаса(Тошкент давлат юридик университети), нима қилишни билмай истихора намози ўқиса ва ғойибдан "ҳижобингни ўра қизим" деган овоз эшитиб уйқудан туриб кетса, бу шу ишнинг хайрли эканига ишорами? Кўнглим ғаш бўлаётган тарафи "қизим" сўзи шайтондан эмасми деган ўй. Саволим ноўрин бўлса узр, Аллоҳ ўзи кечирсин.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Эшитилган овоз натижа. Қизим дегани шайтондан эканига ишора эмас.  Валлоҳу аълам!