Ассалому алайкум! Марҳумга мағфират сўраш дуоси. Аллоҳумма иғфир лиабий Саламата варфаъ даражатаҳу фил маҳдиййийна вахлуфҳу фий ъақибиҳи фил ғобирийна вағфир лана ва лаҳу йа Роббал ъаламийн. Маъноси: «Ё Аллоҳ! Абу Саламани мағфират қил! Ҳидоятга эришган қулларинг билан бирга унинг даражасини кўтар. Қолганлар учун ҳам бунинг изида юрадиган хайрли авлод бер, бизни ва уни кечир, эй оламлар Рабби!» Пайғамбаримизнинг муборак 101 дуоси номли китобда ушбу дуони кўриб қолдим. Бу дуода Абу Салам исми келтирилган экан. Биз хоҳлаган марҳумга ушбу дуони ўқисак бўладими? Ёки айнан ўша марҳумни исмини қўшиб ўқишимиз керакми? Жавоб учун олдиндан раҳмат!
– Ва алайкум ассалом! Қайси марҳум ҳаққига дуо қилинаётган бўлса, ўша марҳум исмини айтиш керак. Валлоҳу аълам!