Турмуш

13:03 / 11.04.2017 | Савол | 1299
Ассалому алайкум! Ўзим Россиядаман. Ўтган куни аёлим билан тортишиб қолдим. У “жавобимни бер” деганди ғурурим устун келиб “уч талоқ” дедим. Буни айтиш ниятим йўқ эди, лекин чидаб тура олмадим.
Бир фарзандим бор. Нима дейсизлар ниятсиз айтган гапимда кичик боъин талоқ тушганми ё катта боъин талоқми? Аёлимга “кет бўлди турмушимиз тугади” десам, “кетмайман, яшайман” деяпти. Ҳозир у уйимда, мен эса Россиядаман. Нима маслаҳат берасизлар.
1 жавоб
Ва алайкум ассалом! Ватанга қайтганингизда диний идорага учрашасизлар. Унгача муаммони чуқурлаштирмай, тинч яшаб туришга, гап сўзни кўпайтирмасликка ҳаракат қилинглар. Валлоҳу аълам! Одинахон Муҳаммад Юсуф.
______
Узр қимматлик вақтингизни олганим учун.
Мен бу сўзни 19-июль куни айтган эдим. 3-ой иддани ҳисобга олганда 19-октябргача боришим керакми ё ундан кейин борсам бўлаверадими? Илтимос маслаҳат берворинг
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Эртароқ келиб ҳал қилинг. Валлоҳу аълам!.