Психология

02:19 / 06.07.2020 | Fotima | 592

Ассалому алайкум! Устозлар! Менинг асосий мақсадим ниятларимдан бири бу Аллоҳга яқин бўлиш, Аллоҳнинг чинакам валий дўсти бўлишни жуда хоҳлайман. Психологияда шундай ёналишлар бор эканки, у Аллоҳга яқинлаштирар экан. Чакра, медитация, тета хилинг деган нарсалар бор экан. Динимиз шу нарсаларга қандай қарайди?

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Тета хиллинг бу медитатив процесс бўлиб, унинг регистрациядан ўтган товар белгиси ҳам мавжуд бўлган бир йўналишдир. Тета хиллинг 1995 йил Вианна Стайбл томонидан кашф этилган. Бу йўналишни илмий уюшма томонидан сохта фан деб тан олиниб, В.Стайбл 2016 йил фирибгарликда айблангани учун ҳибсга олинган. Бу йўналишда мижоз билан тета практик шахс савол жавоб тариқасида унинг онги билан ишлаб, онгидаги нотўғри ҳаётий кўрсатмаларини ўзгартиради. Бу ҳолда тета практик шахс мижозни медитация ҳолатига киргизиб, уни олий энергия (яъни Яратувчи билан) боғлайди ва ундан информациялар қуюлиб келишини кузатади ва мижозга буни сингдиради. Албатта мусулмон инсон Аллоҳга яқинлашиш учун бундай йўналиш билан эмас, балки Аллоҳ Таолонинг буюрган амалларига бел боғлаб, уларни астойдил бажариб, У Зот қайтарган амалларни тарк этади. Медитация амалида излаган ўша ҳузур-ҳаловатни мўмин инсон намозларидан, зикрларидан ва Қуръон ўқишида топади. Ер юзида то тирик экан эзгулик сари интилиб яшайди. Бировнинг дилини оғритишдан ўзини сақлайди, ҳалқумини поклайди ва ҳидояти учун тўғри илмни излайди.  Валлоҳу аълам!