Ассалому алайкум! Одинахон опа! Олдин ҳам айтганимдек 3 қиз 1 Ўғил қарзандим бор. 3 ой бўлди яна ҳомиладорман. Алҳамдулиллоҳ Аллоҳим хар бир фарзандимни ўз ризқи билан Беряпти! Лекин 3 ойгача таксикўзда жуда қийналаман. Овқат еёлмаймасдан ётип қоламан. Қарашадиган хеч ким йўқ. 12 йил турмушим давомида хеч 1 йил тўлиқ дам олдмади. Ё хомиладор бўламан ё эмизикли. Жуда холдан тойдим. Овқат пиширсам идиш ювишга холим қолмиди. Умуман чарчадим. Саволим шу галги туғруқдан кейин ДХС яъни бачадон бўйнини тикдирсам бўладими? Хўжайиним ҳам розилар. Чунки ўзлари аҳволимдан хабардорлар. Буқоқимда тугунлар кўпайип кетган аперация қилиш керак. Невроз бўлиб, судурги тутадиган бўлди кўп еғласам, белида грижам бор. Тўғриси оғримидиган жойим қолмади. Фиқҳ.уз даги мақолани ўқидим. Менинг аҳволим, узрли бўлиши мумкинми? Чунки мақолада жиддий, ўлимга сабаб Бўладиган холлардагина рухсат этилганини ўқидим. Лекин шуни билдимки, хатто ширин овқат қилиш учун ҳам куч керак бўларкан. Мени эса ҳамма нарсам чала охирига етмаган, асосий ибодатларим ,Худойим Ўзи кечирсин! Шариатга муофиқ ДХС қилдирсам бўладими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!
– Ва алайкум ассалом! Тақводор шифокор ёки тўрт шифокор шуни таъкидласа. Валлоҳу аълам!