Болалар пули

02:43 / 17.07.2020 | Oydin | 1148
Ассалому алайкум! Ажрашганман. Собиқ турмуш ўртоғим болларимни ҳар ҳафта пул билан таъминлаб турадилар. Ижарада яшаймиз, уни ҳам тўлаб турадилар. Баъзи пайтларда уларнинг пулларидан мен ҳам фойдаланиб тураман, ишламайман ҳозирча. Кейинчалик ишлаб кетсам шу ишлатган пулларимни ортиғи билан фарзандларимга ишлатаман деб ният қилиб қўйганман. Шунақа қилсам бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қарз сифатида ишлатиб туришингиз жоиз. Валлоҳу аълам!