Ассалому алайкум! ! Менинг қизим 2,5 ёш, лекин ҳали гапирмайди. Имо-ишора билан тушунтиради. "Дада", "ойи" каби қисқа сўзларни айта олади. Невропатолог дори ёзиб берди, лекин таъсир қилмади. Катта ўғлим бу ёшида бемалол гапира оларди. Нима қилишга ҳайронман. Қандай маслаҳат берасиз ?
– Ва алайкум ассалом! Эҳтимол сизга логопед ёрдами керакдир. Кўпинча болаларга "ёш болаку, барибир гапни тушунмайди" деб кўп оналар лом-мим демайдилар. Аслида бола туғилибдики у билан гаплашиб, уни эркалаб, мулойим оҳангда муомала қилиб турилиши керак. Эслаб кўринг. Сизда ҳам шу иш такрорланмаганми? Албатта логопед мутаҳассисидан ёрдам сўраб кўрганингиз маъқул. Яна бир бор яхши невропатолог мутаҳассисининг кўригидан ўтиб кўришингиз керакдир? Валлоҳу аълам!