Ассалому алайкум! Қизим 9 ёшда. Кўпчилик ичида ўзини ноқулай ҳис қилади. Илм ўргатмоқчи бўлсам, ҳеч ҳам қизиқиши йўқ, бирон жойини оғрияпти деб баҳона қилади. Илтимос, маслаҳат беринг, қандай илмга қизиктирсам бўлади.
– Ва алайкум ассалом! Ноқулай ҳис этиш, жамоада ӯзини эркин ҳис этолмаслик. Бу ички комплекслари ҳисобидан бӯлиши мумкин. Нотўғри гапириб қӯйишдан, изза бӯлиб қолишдан, эътибор марказида бўлишдан қӯрқув таъсиридандир. Инсоннинг қӯрқувлари уни "ёпиб" боради. Келажакда эса қиз бола янги катта ҳаётида ҳам "очилолмаслиги", ӯзини танқид қилаверганидан қийинчиликларга тӯқнашиши мумкин. Салбий оқибатларнинг олдини олиш учун сиз она сифатида қизингизни қӯллаб қувватлашингиз, уни хато қилишдан қӯрқмасликка, эркин фикрлаш ва уни баён этишга ӯргатишингиз керак бӯлади. Валлоҳу аълам!