Савдо-сотиқ

02:21 / 03.08.2020 | Laylo | 510
Ассалому алайкум! Cавдо сотиқ билан шуғулланаман. Бир харидор оладиган товарлари учун олдиндан пул берган эди. Ҳозир ўша суммани аниқ эслолмаяпман. Харидорнинг ҳаққини қандай адо қилсам бўлади? Харидор ҳам “аниқ эсимда йўқ неча пул берганим” деяпти.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Имкон қадар эслашга уриниб, икковинглар бир суммага келишинглар. Харидор ўшанга рози бўлса, ўшани берасиз. Валлоҳу аълам!