– Ва алайкум ассалом!
عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، عَنِ النَّبِيِّ r قَالَ: «لَا يَخْلُوَنَّ رَجُلٌ بِامْرَأَةٍ، إِلَّا مَعَ ذِي مَحْرَمٍ»، فَقَامَ رَجُلٌ فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ، امْرَأَتِي خَرَجَتْ حَاجَّةً، وَاكْتُتِبْتُ فِي غَزْوَةِ كَذَا وَكَذَا، قَالَ: «ارْجِعْ فَحُجَّ مَعَ امْرَأَتِكَ». رَوَاهُ الْأَرْبَعَة.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хутба қилиб:
«Зинҳор эр киши аёл киши билан холи қолмасин. Илло, у аёл билан маҳрами бўлса, майли. Аёл киши фақат маҳрами билангина сафар қилсин», дедилар. Шунда бир киши туриб:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Менинг хотиним ҳажга чиқди. Мен эса фалон ғазотга ёзилдим», деди.
«Бор! Хотининг билан бирга ҳаж қил», дедилар».
Тўртовлари ривоят қилишган.
Бу ҳадиси шарифдан аёл киши ҳаж қилиши учун маҳрами бирга бўлиши шарт эканлиги келиб чиқади. Шунингдек, аёл кишининг бегона эркак билан холи қолишининг ўзи ҳам ҳаром. Чунки бу ҳолат фитнага сабаб бўлади. Муслима аёл сафарга чиққанда ҳам, албатта, ўз эри ёки бирорта маҳрами билан бирга чиқиши лозим.
Сафарда турли ҳолатлар юзага келиши турган гап. Аёл киши учун ноқулай ҳолатлар ориз бўлиб қолиши ҳам кўп учрайди. Айниқса, муслима аёлнинг шарафига тўғри келмайдиган ишлар, ҳолатлар юзага келиши аниқ. Ана ўшандай пайтларда муслима аёлга эри ёки маҳрами хизмат қилади ва унинг шарафини ва ҳурматини жойига қўяди.
("Кифоя" китобидан )
Валлоҳу аълам!