Ассалому алайкум! Иҳфо қоидаси сукунли нун ёки танвинни Иҳфодаги ўн бешта ҳарфни чиқадиган жойига яшириб ўқишга айтилади. Биздан сўраганларга шундай ўқийсиз дегандик. Улар сукунли нун ёки танвинга ўн бешта ҳарфга ҳан " нг" яъни" يَنْصُرْكُمُ"ни янгсуркум қилиб яшириб ўқишаркан бу нотўғри дедик. Лекин уларни устозлари шундай яширсангиз ҳам бўлаверади бизга ҳам устоз шундай ўргатган дебти. Мен ҳам шундай ўрганганман лекин тажвид қоидаларини чуқур ўрганиб тўғрилаб олдим." Муфассал тажвид" китобингизда (кўп учрайдиган ҳатоларга)бу ҳақда ёзилмагани учун савол йиғилиб қолди. Шу сабаб мен тўғри дея олмадим "нг"қилиб яшириб ўқишни. Шундай ўқиш тўғри ёки нотўғри эканлиги ҳақида тушунча берсангиз илтимос. Бизда кўп Қуръон ўқувчилар шундай ўқишади. Кўпроқ аёлларда учрайди.
– Ва алайкум ассалом! Ихфо қоидасида сукунлик нун ёки танвинни шу ўн беш ҳарф махражига яширилади, яна бир қўшимча ҳарф қўшилади, деган гап ҳеч қаерда йўқ. Асли г товуши арабчада йўқ, уни қўшиш, бир бегона товушни қўшишдир. Бундай гап тажвид қоидасида йўқдир. Китобда ихфо ҳақида керакли гап айтилган. Валлоҳу аълам!